2018 йилда Россияда хусусий авиация, яхши томонга ўзгариш борми?

Поиск и аренда частных самолетов

Россияда амалий авиация бозори яхши даврларни бошидан кечирмаяпти. Хусусий парвозларга талаб яна тикланадими ва Европадаги индивидуал рейслар билан боғлиқ ҳолат қандай? Булар ҳақида Франциянинг етакчи бизнес-авиация маркази AVIAV ТМ (Cofrance SAPJL) директори Виталий Архангельский сўзлаб берди.

itogi 1 - 2018 йилда Россияда хусусий авиация, яхши томонга ўзгариш борми?

– Виталий Дмитриевич, 2018 йил AVIAV ТМ (Cofrance SARL) компанияси учун қандай келди? Амалий авиация оламида нимадир ўзгардими? Декабрь – йил якунларини сархисоб қиладиган давр…

– Ўтган йилда қизғин ишладик, озгина хурсандчиликлар ҳам бўлди, айрим ютуқларга ҳам эга эришдик. Агар AVIAV ТМ (Cofrance SARL) фаолияти ҳақида гапирадиган бўлсам, барчаси деярли режадагидек кечди.

– Бу йил Россияда хусусий парвозларга бўлган талаб кескин тушиб кетгани ростми?

– Кескин, дейсизми? Асло ундай эмас. У беш йелдан бери барқарор тарзда тушиб бормоқда, агар айнан Россия ҳақида гапирадиган бўлсак. Мана, масалан, АҚШда у ўсмоқда. Европада у тахминан битта даражада турибди. Собиқ МДҲ мамлакатларида бу ҳолат турлича. Биз асосий эътиборни Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, айрим бошқа мамлакатларга қаратдик. Ўзбекистон ва Озарбайжонда амалий авиацияга қизиқиш ортиб бормоқда. Бизда Россиядан мижозлар кўп, бироқ AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси бутун дунё бўйлаб ишлайди. 

– Наҳотки Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатининг ўтказилиши амалий авиация бозорига ўз таъсирини ўтказмади?

– Албатта таъсирини ўтказди. Айнан шу ҳақида гапирмоқчи эдим. Чемпионатнинг ўтказипиши вақтида Россияга учадиган хусусий рейсларнинг сони сезиларли ўсди. Бизга ҳам бир нечта мамлакатлардан буюртмалар келиб тушди. Бундай воқеа жамоатчилик ўртаснда катта қизиқиш ва кенг резонансни уйғотмасдан иложи йўқ эди.  Авиакомпаниялар оддий чартерларнннг сонини ошнрганига қарамай, чемпионатга шахсий бизнес-жетларда борншни истаганлар етарлича топилди.

Чемпионатдан ташқари-чи? Россияда амалий авиация бозори ҳозирги вақтда инқирозни бошидан кечирмоқда, десак бўладими?

– Биз вазиятга оптимистнк нуқтаи назардан қарамокдамиз. Албатта, мамлакатдаги турғун сиёсий ва иқтисодий вазият бунга яхшн тарафдан таъсир этмайдн. Бнроқ  шуни ҳам таъкидлашни истардимки, бу йил олдинги бир нечтасига таққослаганда муваффақиятлироқ бўлди. Бу фақат мундиаль билан боғлиқ эмас. Масалан, сентябрь ойида Владивостокда Иқтисодий форум бўлиб ўтди. Кўплаб иштирокчилар у ерга индивидуал рейсларда етиб борди. Россняда ва чет элда йирик тадбиркорлар ва бизнинг бошқа VIP-мижозларимиз ташрнф буюриши лозим бўлган бошқа муҳим воқеалар ҳам ўтказилди. Одатда, айнан шундай муҳим тадбирлар пайтида бизнес-авиацияга қизиқишнннг кескнн ошиши кузатилади. Бу йил ҳал қилувчи йил бўлиши ва кепгуси йилларда ушбу йўналишда бироз ўсиш кузатилишига умидимиз бор. 

– Бундай оптимистик тахминлар нима билан боғлиқ?

–  Умумий тенденция билан. Боя айтиб ўтганимдек, бу йил узоқ турғунликдан сўнг хусусий парвозларга буюртмалар сони бироз ўсди ва бу ҳали футбол бўйича жаҳон чемпионатини ҳисобга олмаганимиздаги ҳолат. Устувор йўналишларда алмашиш кузатилмоқда: агар авваллари россиялик буюртмачилар асосан чет элга учган бўлса, энди кўплаб ёпиқ чартерлар ички рейсларга, айниқса, авиакомпаниялар тўғридан-тўғри йўналишларни таклиф этмаётган жойларга тўғри келмоқда,

Эҳтимол, иқтисодий стагнация билан боғлиқ манзара ҳам яхши томонга ўзгарар, ҳар ҳолда, одамнинг бунга жуда умид қилгиси келади. AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниямизнинг қарийб ўн йиллик бутун фаолияти давомида биз  айнан россиялик мижозлар билан кўп ишладик. Бу йилни ҳисобга олмаганда охирги бир неча йил давомида, Сиз тўғри таъкидлаганингиздек, мижозларимиз учун ҳам, ўзимиз учун ҳам анча муваффақиятсиз бўлди. Бироқ вазият аста-секинлик билан бўлса-да яхшиланмоқда, индивидуал рейсларнинг сони ортмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиши бўйича  объектив тахминларимиз бор.

itogi 2 - 2018 йилда Россияда хусусий авиация, яхши томонга ўзгариш борми?

– Сиз айтдингизки, Россияда хусусий авиация парвозлари географияси ўзгарди, деб айтдингиз.  Яна бирон-бир бошқа ўзгаришлар ҳам борми?

– Бу асосий ва анча принципиал ўзгаришдир. Бугунги кунда Россиядаги буюртмачиларнинг қарийб ярми  мамлакатнинг ичида учади. Олдин бундай эмас эди. Янга бир жиҳат – Хитой томон йўналиш фаол ривожланмоқда. Агар бундан беш йил олдин аксарият хусусий рейслар Европага, жумладан, йирик пойтахт шаҳарлар – Лондон ёки Парижга тўғри келган бўлса,  бугунги кунда кўплаб самолётлар Тяньцзинь, Чунцин, Гуанчжоу, Шеньчжень, Шанхай… га учмоқда. Шахсий мақсадлардаги парвозларнинг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда (эслатаман, биз ҳозир фақат Россия ҳақида гаплашмоқдамиз). Бугун оилавий саёҳат ёки тўй турнеси Россия бозорида жуда кам учрайдиган ҳолатдир. Бундан беш-етти йил олдин бундай буюртмалар бир неча баробарга кўп эди. Айни пайтда  фақат ишбилармонлар, нуфузли компанияларнинг директорлари ёки ходимлари, йирик жамоат арбоблари учмоқда. Худди ўша АҚШ ёки Европада бундай тенденция йўқ: амалий ва шахсий рейсларнинг нисбати деярли ўзгармаяпти.

Смотрите также:  Airbus предлагает использовать парапланы для экономии топлива морских судов

Билишимча, Сизнинг компаниянгиз кичик авиация билан ҳам ишлайди. Бу йил ушбу йўналишда ишлар қандай кечди?

– Ажойиб кечди, фақат лекин  Россияда эмас.  Бу ерда қайси соҳада аҳвол ёмон десангиз, бу енгил авиациядир. Бугунги кунда унинг ривожланишида ҳеч қандай истиболлар йўқ, бунга эса авиация қонунчилиги сабабчидир. Кичик самолётлар ўз салоҳиятининг жуда оз қисмидан фойдаланмоқда холос. Европа ёки АҚШда  ҳаммаси умуман бошқача кўриниш олган. Одамлар “конструктор самолётлар”ни сотиб олади, айримлари ўзи уларни йиғади, гаражларида сақлайди ва қаерга истаса, ўша ерга учади. Ўзаро яқин жойлашган шаҳарлар ўртасида “ҳаво таксилари”, турли етказиб бериш хизматлари, аэроэкскурсиялар ва кўплаб бошқаларга талаб жуда катта.

Россияда булар мутлақо мумкин эмас! Чекланган обзорли парвозлар, аэроклублардаги локал ўқитишларга рухсат берилган. Буларга ҳамма рухсатни қўлга киритгунча  учишга бўлган ҳар қандай иштиёқингиз йўқолади. Вертолётларда йўловчилар учун парвозларни ўша-ўша  авиакомпаниялар таклиф этмоқда: булар қулайликлар ва индивидула ёндошувга эга бўлмаган стандарт рейслар бўлиб, бунинг устига қимматдир, чунки рақобат йўқ. Хусусий парвоз учун эса минглаб турли рухсатлар талаб этилади, уларни ҳатто бермасликлри ҳам мумкин.

– Нега ҳаммаси бунчалик ёмон?

–  Ўша турғун иқтисодиёт сабаб. Яна, эҳтимол, ҳукумат агар процедуралар енгиллаштирилса, “ҳаёлига келган” истаган одам учади ва авиаҳалокатлар кўпаяди, деб хавфсираса керак. Шундай фойда келтирадиган соҳа ишламаётгани одамга алам қилади. Бунинг кетидан одамлар яхшигина пул ишлаши мумкин эди. Европада айнан шундай бўлмоқда, Россияда эса кичик авиация гўёки йўқдек. Яқин орада аҳвол ўзгаради, деб ўйламайман. Биз худди Францияда бўлгани сингари истаган мақсадларда енгил самолётларин бажонидил тақдим  этган бўлар эдик, лекин бу ерда аҳвол мураккаброқ.

Демак, Европада сизга бундай буюртмалар кўп тушадими?

– Албатта! Енгил самолётлар, масалан, Испания, Италия, Германияда жуда оммалашган. Францияда вертолётлардан муваффақиятли фойдаланишмоқда: булар экскурсиялар, шаҳарлар бўйлаб ҳаво таксилари ёки тоғ чангиси курортларига парвозлардир. Баъзан вертолётлардан қўниш майдончаси бўлган яхтага қўндириш учун фойдаланишади. Умуман олганда, бизда, Европада, енгил ҳаво кемалари учун ҳамма йўллар очиқ. Тижорат авиацияси билан шуғулланадиган компаниялар оз эмас, шунинг ҳисобига соғлом рақобат пайдо бўлади, хизматлар сифати яхшиланади, нархлар эса “ўрта табақа” учун ҳамёнбоп бўлади.

Ҳеч қандай нохуш ҳолатлар ва аварияларнинг йўқлигига эътибор беришингиз сўрардим. Барча авиация қонунларига қатъиян риоя этилади. Россияда ҳам ҳаётини хавф остига қўйишни ёки шу каби қонунбузарликлар учун жиноий жавобгарликка тортилишни истайдиганлар кўп эмас, деб ўйлайман. Кичик авиациянинг ривожланиши россиялик бизнесменлар учун жуда фойдали бўлар эди. Енгил самолёт ёки вертолётга буюртма бериш ўрта магистралли ҳаво лайнеридан бир неча баробар арзон туради, улар бажара оладиган амаллар эса турлича: одамларни ташиш, корхоналарни назорат қилиш, юкларни етказиш, яна бунда  ҳеч кимга тобе бўлмаслик. Керакми, демак, қўнғироқ қиласан, худди таксидек йўлга отланасан.

– Айтинг-чи, Россияда хусусий самолётларни харид қилиш бўйича аҳвол қандай? Ахир Сиз сотувлар билан ҳам шуғулланасиз?

– Шуғулланамиз. Бироқ Россияда хусусий самолётлар кам сотиб олинади. Ва ҳамма олдин фойдаланилган моделларни олади. Ҳозир бозорда фойдали таклифлар жуда кўп:  уларнинг сони талабдан ортиқ, шунинг учун янги жетларни сотиб олиш рентабелли иш эмас.

Ҳаво кемалари асосан йирик корхоналар учун харид қилинади, кейин бошқарувчи компания ёлланади ва уларни ижарага беришади, бу эксплуатация харажатларини қоплаш имкониятини беради. Асосан ходимлар учгани сабабли, уларнинг эгалари харид қилишда бортларнинг ҳолатига унчалик қизиқмайди, асосийси, учиш хусусиятларининг яхши, ҳаво кемасининг эса ишончли ва хавфсиз бўлиши муҳимдир. Унинг янги эмаслиги ҳеч кимни ташвишлантирмайди.

– Европада аҳвол қандай?

– Ўхшаш, лекин  умуман олганда бу ерда сотувлар ҳажми бир неча баробарга кўп. Асосан худди ўша сабабларга кўра муқаддам учган самолётларни сотиб олишади. Янгиларига келсак, сўнгги пайтларда уларни индивидуал буюртмага кўра “нолдан бошлаб” қуриш тенденцияси сезиларли  тарзда кучайди. Айнан шу йили  мижозлардан  бу каби қўнғироқларнинг сони анча кўпайди. Афтидан, бу бозор жадал ривожланиб боради.

Смотрите также:  Аквапарк «Аквавенчур» в Дубае

– Нега? Бу ахир узоқ муддатли ва қиммат бўлса керак?

– Узоқ муддатлилиги тўғри. Нархи масаласида эса ҳатто ютса ҳам бўлади. Авиазаводга, масалан, аллақачон мавжуд бўлган Bombardier Challenger  моделини буюртма бергандан кўра. Технологиялар шиддат билан такомиллаштирилмоқда, янаям тежамкор материаллар кашф этилмоқда. Ишлаб чиқишда бўлажак жетнинг экологик тозалиги ҳисобга олинади, ахир йилдан-йилга атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тез-тез ва катта миқдорда жарималар солинмоқда. Самолётларни лойиҳалаштириш ва қуриш осон бўлиб бормоқда, айниқса, агар гап кичик ҳаво кемалари ҳақида бораётган бўлса.

Бундан ташқари, самолётнинг бўлажак эгаси учун ҳаво кемаси унинг барча истаклари инобатга олинган ҳолда шахсан у учун ясалган бўлиши  муҳимдир. Хавфсизлик тизимлари энг замонавий бўлмоғи даркор, ахир улар кунига янгиланиб бормоқда.  Бундан келиб чиқадики,  “нолдан бошлаб” лойиҳаси янги тайёр вариантдан кўра кўпроқ афзалликларга эга. Вақтинчалик сарф-харажатлар ҳам туюлганидек катта эмас, ахир машҳур ишлаб чиқарувчи компаниялар бир неча йил олдинга қараб буюртмаларга эга бўлиши мумкин. Энг тезкор вариант эса бу, албатта,  аввал фойдаланишда бўлган самолётни сотиб олишдир. Европа ёки Шимолий Америкада бу усул жуда кенг тарқалган.

Россия ҳақида нималар дея олган бўлардингиз? Иқтисодиётдаги турғунлик ёки авиация қонунчилигидаги ўзига хос жиҳатлардан ташқари, амалий авиациянинг янаям тезроқ ривожланиши учун нималар халал бермоқда?

– Булар муҳим омиллардир. Лекин мен аэропортларга ҳам эътиборни қаратган бўлардим. Ишбилармонлар тез—тез ностанларт ечимларни қидиради, уларга  аэропортлар олдин бўлмаган жойда бўлиши керак. Россияда ташландиқ ҳолда қолган хароб аэропортлар жуда кўп.

Хусусий самолётлар учун мўлжалланган аэропортлар, деган тушунчанинг ўзи йўқ. Эҳтимол, ҳеч қачон бўлмаса ҳам керак. Ҳатто амалдаги ҳаво дарвозалари ҳам камдан-кам ҳолатларда самолётларга хизмат кўрсатиш учун зарур минимал имкониятлар: сервис марказлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари….га эга. Авиаузелларнинг ўзи кўпроқ йўналишлар пайдо бўлиши учун етарли эмас. Мана, АҚШда  15 мингта аэродром бор, Бразилияда 4 мингта,  Россияда эса бир мингтадан сал кўпроқ. Афтидан, уларнинг сони кўпдек, лекин  шуларнинг ярмидан фойдаланилмайди, улар реконструкцияга муҳтож. Ва бу ҳолат, айтгандай, кичик авиациянинг ривожланишини мураккаблаштирувчи сабаблардан биридир. Енгил самолётлар Домодедовода қўнмайди-ку ахир.

– Компаниянгиз фаолиятига қайтсак.  Бу йил яна нимаси билан эсда қоларли бўлди?

– Энг асосий ютуғимиз 2018 йилнинг ноябрига тўғри келиб, бу амалий авиация соҳасида етакчи саналган Wyvern Ltd ташкилотига аъзо бўлиб кирганимиз бўлди. Бу борада биз нафақат Францияда, балки Евроиттифоқда ҳам бундай нуфузли аъзоликни қўлга киритган биринчи компания бўлдик. Ахир ВИВЕРН билан ҳамкорлик Wingman нинг юқори стандартларига риоя этишни англатади ва мижозларимиз учун хавфсиз парвозларни кафолатлайди.

Бундан ташқари, бизнинг самолётни онлайн қидириш ва танлаш бўйича ноёб тизимимиз фаол ишламоқда. Унда мижоз  қайси модель унга мос келишини танлаши ва сайтимиз орқали рейсни бронь қилиши мумкин. Бугунги буюртмачилар учун ўз қўли остида барча замонавий ахборот воситаларига эга бўлиши жуда муҳимдир ва биз уларга шундай имкониятни тақдим этамиз: бизнес-жетнинг ижара шартномаси тўлалигича шаффофдир. “Мустақил” буюртмаларнинг сони ортмоқда. Бошқа фойдали интернет-хизматлар ҳам бор, масалан, порталимизда керакли самолёт айни пайтда  қаерда экани ва  йўналишининг қайси нуқтасидалигини кузатиш ёки керакли йўналишда Empty Legs самолётларининг бор ёки йўқлигини тезда текшириб олиш мумкин.

Шунингдек, бизнинг AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниямиз  тиббиёт ташувлари соҳасида ҳам етакчи ўринларни эгаллашда давом этмоқда…

itogi 3 - 2018 йилда Россияда хусусий авиация, яхши томонга ўзгариш борми?

– Бу беморга бортида касаллар учун палатаси бўлган махсус самолётни тақдим этишми?

– Ҳа, айнан шундай. Бу йил ушбу секторда “барчаси муҳайё” хизматларимизга буюртмаларнинг камайиш тенденцияси кузатилди.  «Ҳаммаси муҳайё» бу, масалан, биз нафақат керакли самолётни топиб берамиз, балки  даволашнинг тўлиқ жараёнини ташкил этамиз, деганидир. Бунда клиника билан шартнома тузамиз, шу жумладан, ерусти транспорти орқали трансферни тўлиқ амалга оширамиз, тикланиш учун турар жойни ижарага оламиз, хизмат кўрсатувчи ходимларин ёллаймиз. Кўпинча бу вариантдан хорижда туғиш учун келадиган аёллар фойдаланади.

Смотрите также:  {:ru}LATAM заключила сделку с Emirates по кодовому обслуживанию{:}{:ua}LATAM уклала угоду з Emirates з кодового обслуговування{:}

Бу йил тиббий ташувларга кўпроқ Европанинг ичидан буюртмалар тушди ва бунда гan фақат махсус ҳаво кемаларини ва унинг бортида тиббиёт ходимларини такдим этиш ҳақида бормоқда. Буни тушуниш осон: хорижлик одам бегона мамлакатда осон адашади, ҳар кандай масала бўйича унга ёрдамчи керак бўлади, маҳаллий аҳоли эса бундай қийинчиликларни ҳис этмайди.

Шунингдек, биз бу йил юк ташиш авиациясини ривожлантириш ва юкларни етказиб бериш хизматларини тарғиб қилишга алоҳида эътиборни қаратишни режалаштирган эдик. Биз бу иш билан шуғулландик, бир нечта муваффақиятли битимларини туздик, шу йўналишда келгусида ҳам фаол ишлаш ниятидамиз. Буюмлар, маҳсулотлар, товарлар, ҳужжатларни авиация орқали ташиш ҳар доим ва ҳар қайси мамлакатда долзарб масала бўлиб келган. Бизнинг вазифамиз мижозларимизга бошқа компаниялардан кўра фойдалироқ бўлган ҳамкорлик шароитларини такдим этишдан иборат. Баъзан эса AVIAV ТМ (Соfrancе SARL) компанияси ҳам ушбу йўналишда ишлаётгани ҳақидаги маълумотни шунчаки етказиб кўйиш зарур бўлади, ахир амалий авиация деганда кўпчиликда фақат йўловчилар ўта қулай шароитларда ташилади, деган тасаввур уйғонади холос.

Аслида, юк самолётлари одатда улкандек тасаввур уйғонади…

– Лекин ҳар доим ҳам буюмларни етказиб бериш учун йирик авиалайнерлар талаб этилавермайди. Кўпинча йўловчиларни ташийдиган стандарт жетга ўхшагани кифоя қилади. Шунчаки, унда товарлар, маҳсулотлар ёки, масалан, ҳайвонлар ўзларига қулай ҳолатда бўлиши учун махсус шароитлар яратилади.

– Бу йил Сизни қаттиқ ҳайратлантирган бирон-бир воқеа содир бўлдими?

– Қаттиқ ҳайратлантиргани бўлмади, лекин аралаш саёҳатлар хизматига талабнинг пайдо бўлгани қувонарли ҳолат бўлди. Бунда биз нафақат самолётни тақдим этамиз, балки мураккаб трансферни ҳам ташкил этамиз: масалан, буюртмачи самолётда Ниццага келади, у ерда уни вертолёт олиб кетади, яхтага олиб боради, яхта Сардиния соҳилларига етиб боради, у ерда мижозни лимузин кутиб туради, сўнгра яна яхта Корфага олиб боради, у ерда эса негадир мотоцикл ва от-арава керак бўлади… Бундай мураккаб саёҳатнинг ихлосмандлари ҳам пайдо бўлди ва уларнинг сони биз кутганимиздан кўп чикди. Аслида бундай “кўп босқичли” трансферни ташкил этиш осон иш эмас, ахир уни истаган мижозлар ўзига тўқ инсонлар бўлиб, улар учун ҳаммаси идеал тарзда ташкил этилиши, улар бир дақика ҳам кутиб қолмасликлари керак. Тайёр ечимларнинг йўқлиги вазиятни мураккаблаштиради: ҳар бир ҳолатга индивидуал ёндошиш лозим. Ҳечқиси йўқ, биз буни уддалаяпмиз.

– Келаси йилга режаларингиз қандай?

– Албатта, режаларимиз кўп. Амалий авиациянинг имкониятлари чексиз, бу фикрни мижозларимизга етказиш ва хизматларимизни янаям ҳамёнбоп қилишимиз зарур. Янги интернет-сервисларни, ғаройиб рақобатбардош таклифларни яратиш, бир нечта қўшимча офисларни очиш, фойдали ҳамкорларни қидириш, алоҳида мутахассисларни ўқитиш ва  халқаро аттестациядан ўтказиш, автоматлаштирилган чегирмалар тизимини яратиш лойиҳамиздан ўрин олган. Шунингдек, бошланган лойиҳаларни муваффақиятли якунига етказиш, янги битимларни тузиш, амалдаги мижозларга сифатли кўмак кўрсатишда давом этиш, барча асосий йуналишларни тарғиб қилиш ва ривожлантириш биз учун муҳимдир. Буларнинг ортида улкан меҳнат турибди, худди ҳар қандай барқарор ва тараққий этувчи компанияда бўлгани сингари.

itogi 4 - 2018 йилда Россияда хусусий авиация, яхши томонга ўзгариш борми?

– Россияда амалий авиация хизматларини тарғиб қилишда давом этасизми ёки яхши даврлар келишини кутасизми?

– Тарғиб қиламиз албатта. Россия бизнинг устувор йўналишларимиздан бири булган ва шундай бўлиб қолади. Хусусий самолётлар янаям ҳамёнбоп бўлиши ҳамда россиялик тадбиркорлар, илмий ва жамоатчилик арбоблари учун ҳақиқатан муҳим вазифаларни ҳал этишда ёрдам бериши учун интиламиз.

Суҳбатни мустақил журналист Николай Данилов олиб борди.